“Макбук” такомиллашмоқда

“Макбук” такомиллашмоқда

“Apple” компанияси кейинги авлод “MacBook” ноутбуклари устида ишламоқда, дея хабар беради “A Tech Website”.

Аппарат 12 дюймли Retina дисплейи, ультра юпқа дизайн ва тугмачасиз тачпад билан жиҳозланади. Бундан ташқари, қурилмада совутишнинг вентиляторли тизими қўлланилмайди, бу эса унинг оғирлиги ва қалинлигига сезиларли таъсир қилади.

Янги ноутбук “Air” ёки “Pro” сериясига тегишли бўлиши ёки “макбук”ларнинг янги сериясини бошлаб бериши ҳозирча номаълум.

Сайт маълумотларига кўра, компания янги “MacBook”ни 2015 йил ўртасида чиқаришни режалаштирган.

Янги ноутбук харидорларга “iPhone 6” смартфонлари рангларида таклиф этилади, яъни кумушранг, тилларанг ва “кулранг само” рангида.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни янги “айфон”лар тақдим этилган эди. Октябрь ойида “MacBook” компьютерларига бағишланган яна бир матбуот анжумани ўтказилиши кутилмоқда. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.