Миллий мобил операторининг фаолияти кечикмоқда
Ўзбекистондаги миллий алоқа оператори бўлган “Ўзбектелеком” АК 2015 йилнинг биринчи ярмида GSM стандартидаги уяли алоқа тармоғини ишга туширишни режалаштиряпти, деб ёзади “Новый век” нашри. Бу ҳақда журналистларга Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Алишер Файзуллаев маълум қилган.
Даставвал компания GSM тармоғини 2014 йил охиригача ишга туширишни режалаштирган эди.
«Биз танлов амалга оширилмади деб тан олингани учун кечикяпмиз, буни сал олдинроққа режалаштирган эдик», — дейди Файзуллаев. Унинг сўзларига кўра, ускуна етказиб бериш учун июль ойида эълон қилинган ёпиқ танлов тақдим этилган таклифлар танлов шартларига мос келмагани боис амалга оширилмади деб тан олинган.
Файзуллаев сентябрь ойи охирида технологик ускуналарни етказиб берувчи фирмалар орасида янги танлов эълон қилинишини маълум қилди. Ускуналарни етказиб бериш ишлари 2014 йил охирида бошланишини режалаштирилган. Шунингдек режага кўра Тошкентда 2 млн гача рақамни ўз ичига олувчи тармоқни барпо этилади.
Бундан олдин “Ўзбектелеком” компанияси 2018 йилга келиб, “Ўзмобайл” филиали базасида (шунингдек у 2004 йилда яратилган CDMA-450 тармоғини ишлатишда ҳам давом этади) бутун республика бўйлаб GSM уяли алоқа стандарти тармоғини ишга туширишни режалаштиргани ҳақида хабар берилганди.
Шарҳлар