“iOS 8” дастурий таъминотидаги «ўлим тугмачаси»

“iOS 8” дастурий таъминотидаги «ўлим тугмачаси»

“Apple” компанияси “iOS 8” дастурий таъминотига “ўлим тугмаси”ни киритди.  Ушбу “тугмача”  “iOS 8” операцион тизимида ишловчи йўқолган ёки ўғирланган қурилмаларни автомат тарзда блокировка қилиш имкониятини кўзда тутади.

Агар “iOS 7”да ушбу функцияни активлаштириш ва «iPhone’имни топиш» иловасини созлаш керак бўлган бўлса, “iOS 8”да ушбу функция мунтазам равишда ёқилиб туради.
Агар смартфонингиз ўғирланган бўлса, бор-йўғи «iCloud.com” порталидаги ўзингизнинг «iCloud”-аккаунтингизга кирасиз ва «iPhone’имни топиш» бўлимида ўз қурилмангизни блокировка қиласиз. Йўқолган девайс экранида аппаратни эгасига қайтариш ҳақида илтимос пайдо бўлади. Бунда қўшимча равишда телефон рақамингизни кўрсатишингиз ёки девайсни GPS орқали топишингиз мумкин.

Статистика маълумотларига кўра, «iPhone’имни топиш» дастури жорий этилиб, “ўлим тугмачаси” ишга тушганидан сўнг Нью-Йоркда смартфон ўғирлаш ҳолатлари 19% га, Сан-Францискода 38%га камайди.

«Блокировкани фаоллаштириш ўйин қоидаларини бутунлай ўзгартириб юборади, – дейди Нью-Йорк прокурори Жорж Гаскон. – Бу технологиялар ривожидаги улкан қадам бўлиб, у кўчалардаги вазиятни ўзгартиради ва зўравонлик эпидемиясига якун ясайди».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.