Оролбўйи зонаси ва бошқа сув тақчил зоналарни ўзлаштириш жиддий ижтимоий-иқтисодий самара беради

Аральское море
Фото: Wikimedia Commons

Оқава сувларни тозалаш учун чучук сув ўтларидан фойдаланиш мумкин. Қуруқликда микросувўтларни етиштириш ҳайдалмайдиган ерларда амалга оширилиши керак. Очиқ ҳовуз ёки фотобиореактор тизимларига кўплаб мисоллари Арава чўли, Атакама чўли ёки Марокашнинг соҳилбўйи чўли каби қурғоқчил ҳудудларда мавжуд.

Ўзбекистоннинг 70 фоизи чўл ерлардан иборат эканини инобатга олсак, энг аввало, ўзлаштириш ишлари уларни ривожлантиришга қаратилган бўлиши керак. Хусусан, Оролбўйи зонаси микросувўтларни етиштириш учун энг қулай жой ҳисобланади, чунки у микросувўтларни етиштириш учун чучук сувдан фойдаланишни талаб қилмайди, денгиз суви эса бу ҳудудда деярли чекланмаган. Бундан ташқари, бу минтақанинг экологик ва иқтисодий аҳволини яхшилайди.

Энг кам жой эгаллайдиган қурилмалар органик углеродли бирикмалар каби камроқ қимматли маҳсулотларни юқори қийматли маҳсулотларга (политўйинмаган ёғ кислоталари (ПТЁК)), пигментлар, озуқа қўшимчаларига айлантириш учун ишлатилиши мумкин бўлган ферментли тизимлардир.

Доктор Рустам Рахимов ёруғликнинг яшил соҳасининг спектрал сезгирлик механизмини шундай тушунтиради: тўлқин узунликлари максимал 550 нм бўлиб, бу фикобилипротеин фикоэритрин таркибига кирувчи фикобилинлар фикоуробилин ва фикоэритробилиннинг ютилиш полосалари ҳисобланади. Бу цианобактериялар, қизил ва криптофит сувўтларининг пигменти мавжудлиги билан боғлиқ. Фикоэритрин туфайли чуқурда яшайдиган фитопланктон максимум 500-560 нм гача бўлган ёруғликни ютади.​

Хлорелла Оролбўйида етиштириш учун энг истиқболли микросувўт ҳисобланади. У етарли миқдорда липидларни ўз ичига олади ва нисбатан юқори ҳароратларда яхши ривожланиши мумкин.

Бироқ, нафақат микросувўтлар, балки оддий экинлар: помидор, бодринг, карам, дуккаклилар ҳам композит плёнка остида ёзда қуёшда куйиб кетмайди ва қишда музламайди, ҳатто иситишсиз ҳам паст ҳароратга бардош бера олади.

Дала синовлари нималарни исботлади

Композит плёнкалар учун иккита таркиб синтез қилинди. Нурланиш максимумлари ҳам 600-680 нм, 660 нм, 3,2-3,6 мкм атрофида бўлган, бироқ бир ҳолатда спектр 9,7 мкм га (ZB1 сифатида белгиланган), иккинчисида эса 10 мкм га (ZB2 сифатида белгиланган), тахминан 20% га силжиган. Шундай қилиб, улар кўпроқ «қиш»да ёки кўпроқ «ёз»да қўлланадиган композитлар деб ҳисобланиши мумкин.

Кўргазмали бўлиши учун биз қуйидаги натижаларни тақдим этамиз:

  • соат 14.00. Ташқи ҳаво ҳарорати 41 ° С;
  • ZB0 остида (ZB 0 – ZB нол, яъни керамика миқдори – 0, иссиқхоналарни қоплаш учун оддий полиэтилен плёнка): иссиқхонада 41,7 °С, тупроқ ҳарорати 30 °С, намлик 16%;
  • ZB1: 39,5 °С, тупроқ ҳарорати 23,9 °С, намлик 30%. Фарқи 2,2 °С;
  • ZB2: 37,5 °С, тупроқ ҳарорати 25,5 °С, намлик 19%. Фарқи 4,2 °С;
  • УБ индекси 10 экстремал ҳисобланади.

Иккала композит плёнкада ҳам 0,1% масс. функционал керамика мавжуд. Аслида, катта қуёш печида синтез қилинган керамиканинг оптимал миқдори 1,0-1,5% эди. Композитдаги керамика миқдори 0,5% дан кам бўлганида, самара деярли сезилмади. Муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган МС-1 функционал керамика томонидан ишлаб чиқарилган импульсли нурланиш билан фаоллаштирилганда, ҳатто керамика миқдори паст бўлганида ҳам яхши самарага эга бўлишга эришилди. Табиийки, композитдаги бундай керамика улушини ошириш сезиларли даражада катта самара беради. Тегишли ўлчов натижалари келгуси нашрларда тақдим этилади.

1-Расм. Чапдан ўнгга: ZB2, ZB0, ZB1. Фотосуратларда оддий плёнка остида кучли буғланиш борлигини кўриш мумкин (эслатиб ўтамиз: ZB0). ZB0 плёнкаси шу қадар терлаганки, ўсимликлар кўринмайди; энг кам буғланиш ZB1 остида, бу ерда керамика концентрацияси энг юқори.

Қўшимча ўлчовлар шуни кўрсатдики, композит плёнкалар остида буғланиш анъанавий полиэтилен плёнкадан фойдаланиш вариантига нисбатан 4-6 баравар камаяди.

2-Расм. ZB1 копозит остидаги ўсимликларнинг ривожланиши

3-Расм. ZB0 копозит остидаги ўсимликларнинг ривожланиши

4-Расм. ZB2 копозит остидаги ўсимликларнинг ривожланиши

2-4-Расмда турли плёнкалар остида ўсимликларнинг ўсиши ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Тақдим этилган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда, композит плёнкалар остида ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши анча тезлашади. Ниҳол ҳам анъанавий полиэтилен плёнкага қараганда анча юқори.

Бироқ, композит плёнка нафақат ёзда ўсимликларнинг ривожланиши учун қулай муҳит яратади. Ташқарида минус 15 бўлганида, иситишсиз, ортиқча 5 даража Цельсий ҳароратни сақлайди; агар совуқроқ бўлса, хонани бироз қиздириши мумкин. Аммо ёқилғи тежамкорлиги бир неча бор ошади. Ёзда, чиллада ҳарорат 34-36 даражадан ошмайди.

Фарғона вилоятидаги Водий ниҳол умиди иссиқхона фермер хўжалигида 2015-2016 йилларда ҳар бири 300 м2 бўлган иккита майдонда радиуси 2,5 м, узунлиги 60 м бўлган металл ёйсимон рамкалар билан тўлиқ дала синовлари ўтказилди. Тегишли тайёргарлик ишларидан кейин рамкалар қалинлиги 10 см бўлган ҳаво тирқиши билан икки қатлам плёнкалар билан қопланган.

Помидор кўчатлари 2015 йил 15 мартда экилган. 27 март куни кечаси кучли бўрон бўлиб, шамол тезлиги 20-25 м/секундгача етди, об-ҳаво ёмонлашди, аёзлар пайдо бўлди. Плёнка маҳкамлагичлар билан бирга 5 ва 15 метрнинг икки четидан йиртилган. Биз плёнкани фақат бир четидан мустаҳкамлашга муваффақ бўлдик, иккинчи учи эса очиқ ҳавода қолди, чунки 31 март куни 40 см қалинликдаги қор ёғди, кечаси ҳарорат -8 даражага тушди ва 1 апрель куни у ерда худди шу совуқ эди. 2 апрель куни эрталаб, газ ўчиб, гарчи иситиш бўлмасада, композит плёнка остидаги кўчатлар тўлиқ сақланиб қолгани аниқланди. Бу композит плёнканинг иссиқликни сақлаши бўйича жиддий синови эди.

Бу пайтда шу ерда жойлашган иссиқхонада, икки қават стандарт шиша ва оддий пластик қопламаси остида, қисман қўшимча иситишдан фойдаланганда кўчатларнинг тахминан 50 фоизи йўқолтилган.

Шундай қилиб, ўсимликларни етиштиришда спектрал диапазонни тўғри танлаш уларнинг ривожланишини сезиларли даражада тезлаштириши мумкин. Бу шуни кўрсатадики, карбонат ангидрид гази тезроқ сўрилади, бу эса экологик вазиятни яхшилайди. Бундай композитлардан фойдаланиш жуда юқори ҳароратли жойларда ҳам, паст ҳароратли жойларда ҳам кўплаб экинларни етиштириш имконини беради.

Қўшимча бонус – намликнинг кам буғланиши. Хитойлик ҳамкасблар томонидан ишлаб чиқилган композит плёнка остида голланд ловиясининг униб чиқиши синовдан ўтказилганида, униб чиқиш тезлиги оддий полиэтилен плёнкага нисбатан 3 баробар ошган. Шуни таъкидлаш керакки, композит плёнкадан фойдаланиш анъанавий полиэтилен плёнка билан солиштирганда сувнинг буғланишини 4-6 бараварга камайтиради, бу сув танқислиги ҳудудларида қўллаганда муҳим кўрсаткич ҳисобланади.

Тўлқин узунлиги 3,2-3,6 мкм бўлган нурланишни яратиш ҳам зарур. Ёзда ҳам чўлда тунда ҳарорат пасаяди, баъзан эса 0 °С гача тушади. Композит плёнка иссиқликнинг чиқиб кетишига йўл қўймайди, шунинг учун иссиқлик кечаси ва паст атроф-муҳит ҳароратида яхши сақланади.

Тўлқин узунлиги 9,7-10,0 мкм бўлган нурланишнинг ҳосил бўлиши биореакторларда ҳароратни барқарорлаштириш имконини беради. Бундан ташқари, қуёш спектрининг ультрабинафша қисмидан бундай энергия билан 20 ёки ундан кўп фотонларни олиш мумкин, чунки у микросувўтлар ўсиши ва ривожланиши учун талаб қилинмайди.

Микросувўтларни ишлаб чиқаришнинг иккинчи босқичи уларни қуритишдир. Доктор Рустам Рахимов лабораторияси қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда турли биологик объектларни самарали қуритиш учун плёнкали керамик композитни таклиф қилди. Бундан ташқари, ушбу қуритиш жараёнида барча биологик фаол моддалар тўлиқ сақланиб қолади ва қуритиш жараёнида олинган сувни қайта ишлатиш мумкин, бу эса чўл ҳудудлари учун жуда муҳимдир.

Композитлардан фойдаланиш, шунингдек, юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқарадиган паст ҳароратли стерилизацияни амалга ошириш имконини беради.

Хулосалар

Тақдим этилган материалларга асосланиб, қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин:

1) микросувўтларни етиштириш учун фотокатализаторлар авлодини тўғри танлаш бошқа ҳимоя ёруғлик тўсиқларидан фойдаланишга қараганда бир қатор афзалликларни олиш имконини беради;

2) ҳар қандай ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши тезлашади;

3) фотосинтез учун кундузги ёруғлик вақти узайтирилади;

4) плёнка билан ҳимояланган объект ичидаги ҳарорат барқарорлашади;

5) намликнинг буғланиши камаяди;

6) ўсимликларнинг ривожланишини паст ҳароратли рағбатлантириш амалга оширилади;

7) қуёш энергиясидан фойдаланиш самарадорлиги ошади:

8) биореакторларнинг унумдорлиги ва ишончлилиги ошади;

9) қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда маҳсулотларни самарали қуритиш ва стерилизация қилиш таъминланади;

10) қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш ҳисобига қиш мавсумида иссиқхоналар учун ёқилғи тежаш иссиқхоналар ва биореакторларни экологик тоза ва энергия тежамкор қилади, бу билан нафақат экологик, балки ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳам ҳал қилади;

11) чўлларни ўзлаштириш ва Оролбўйи зонасини тиклаш имконини беради, бу эса самарали иш ўринларини яратишга олиб келади.

Ушбу таклиф қилинаётган технология тақдим этадиган афзалликларнинг тўлиқ рўйхати эмас. Ҳеч бўлмаганда микросувўтлар туфайли олиниши мумкин бўлган маҳсулотларни эсга олайлик.

Мавзу бўйича кўринг:

Рустам Рахимов: «Ўзимиз яратган технологияларни келгусида ўзимизга сотишларини истамайман»

Орол денгизи муаммодан ривожланиш катализаторига айланиши мумкин

Оқава сувларни тозалашни қандай қилиб даромадли қилиш мумкин

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.