Орол денгизи муаммодан ривожланиш катализаторига айланиши мумкин

Водоросли
Расм: freepik.com

Сўнгги бир йил ичида сув сатҳи бир метрга кўтарилган Орол денгизи ёнимизда экан, биологик сув ўтларини ишлаб чиқариш ҳақида дадиллик билан гапиришимиз мумкин. Ўсимлик ёғини ишлаб чиқаришда сикросувўтларнинг юқори маҳсулдорлиги туфайли улар мой олинадиган экинларнинг ўрнини босиши мумкин, бу мой олинадиган экинлар  майдонини 50 дан 100 баробарга қисқартириш имконини беради, бунинг устига экинга яроқсиз ерлардан фойдаланиоади. Улар экологик зарарсиз ёқилғининг муҳим манбаига, шунингдек дори-дармонлар, косметика, экологик тоза озиқ-овқат қўшимчалари ва бўёқлар ишлаб чиқариш учун бошқа кўплаб муҳим компонентларга айланиши мумкин.

Уларни етиштириш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш ва жараённи юқори рентабел қила оладиган усул топилди. Доктор Рустам Раҳимов функционал керамика асосидаги фотокатализаторларни ихтиро қилди, улар полиэтилен плёнкага қўшилса, Оролбўйининг кўплаб муаммоларини ҳал этиш, чўл ерларни ўзлаштириш мумкин бўлади.

Ўзбек олимининг ихтироси микросувўтларни етиштириш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш ва бу жараённи юқори рентабель қилиш имконини беради. Унинг функционал керамика ва плёнкали-керамик композитлар асосидаги фотокатализаторлари буни амалда исботламоқда.

Фотокатализаторлар асосини мамлакатимизда кўп миқдорда тўпланиб қолган тоғ-кон саноатининг якуний чиқиндилари ташкил этади, улар ўзидан самарали фойдаланишни талаб қилади.

Қуёш нури доктор Раҳимов ўзининг ноёб технологиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарадиган турли плёнкали-керамик композитлардан ўтганида, улар уни турли узунликдаги  тўлқинларга айлантиради. Масалан, 600-680 нанометр (қуйида – нм)  максимал фотосинтез учун, бошқа композит – 660 нм. Ушбу узунликдаги тўлқин  фитохромни фаол ҳолатга ўтказади, бу эса ферментларнинг ишини сезиларли даражада тезлаштиради, натижада ўсиш, ривожланиш ва касалликларга чидамлилик намоён бўлади. Шунингдек композит тўлқин узунлиги 3,2-3,6 мкм бўлган нурланишни ҳосил қилади – полиэтилен спектрнинг бу ҳудудини ўтказмайди, бу эса кечаси ҳароратни сақлаш имконини беради.

9,7-10,0 мкм – бу нурланиш 17¬22 ° С га тўғри келади. Битта юқори энергияли фотондан шундай энергияга эга бўлган 10-15 фотон ҳосил бўлади. Шундай қилиб, ҳарорат ушбу қийматлардан исталган томонга оғганда ҳам ҳарорат барқарорлашади.

Микрсувўтларни қўллаш соҳаси биоёқилғи ишлаб чиқаришдан дори-дармонлар ва биополимерлар, косметика маҳсулотлари ва озиқ-овқат саноати учун компонентлар ишлаб чиқаришгача қамраб олиши мумкин. Улар сувни тозалаш ва атроф-муҳитдан ифлослантирувчи моддаларни йўқ қилиш учун ишлатилиши мумкин. Уларнинг ишлаб чиқарилиши атмосферадаги карбонат ангидрид газини талаб қилинган маҳсулотларга айлантирган ҳолда самарали йўқ қилиш имконини беради.

Орол денгизи ноёб маҳсулотлар манбаига айланиши мумкин

Денгиз сувида липидларни* ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкин бўлган микросувўтларнинг кўплаб турлари мавжуд:

  • Nannochloropsis oceanica – липид ишлаб чиқариш учун юқори салоҳиятга эга бўлган майда яшил сув ўтлари. Улар тузларнинг юқори концентрациясини ўз ичига олган денгиз сувида ўсиши мумкин;
  • Isochrysis galbana олтин-жигарранг микросувўтлар бўлиб, улар ҳам липидларнинг юқори концентрациясини ҳосил қилиши мумкин. Улар юқори шўрланган денгиз сувида ўсиши мумкин бўлиб, ҳарорат ва ёруғликнинг ўзгаришига яхши чидамли ҳисобланади;
  • Tetraselmis sp. бу яшил сувўтлар бўлиб, улар ҳам липидларни ҳосил қилиши мумкин. Улар юқори туз концентрациясига эга денгиз сувида ўсиши мумкин, ҳарорат ва ёруғлик ўзгаришига жуда чидамли;
  • Dunaliella tertiolecta – липидларнинг юқори концентрациясини ҳосил қилиши мумкин бўлган яшил сувўтлар. Улар шўрланиш даражаси юқори бўлган денгиз сувида ўсиши мумкин, аммо ўсиш учун муайян ёруғлик даражаси ва pH каби ўзига хос шароитларни талаб қилади.

Ҳар хил турдаги микросувўтларда липидлар миқдори уларнинг етиштириш шароитларига, масалан, ёруғлик, ҳарорат, озиқ моддалар, сувнинг шўрлик даражаси ва бошқа омилларга қараб фарқ қилиши мумкин. Бироқ, бизни қизиқтирган микросувўтларнинг турлари бошқаларга қараганда липид синтезига юқори мойилликка эга эканлиги билан ажралиб туради.

Масалан, баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Nannochloropsis oceanica қуруқ оғирликда 50% гача липидларни, Isochrysis galbana – 40% гача, Tetraselmis sp. – 30% гача, Dunaliella tertiolecta – 20% гача липидларни ўз ичига олиши мумкин.

Орол денгизи зонасида микросувўтларни етиштириш учун композитлардан фойдаланиш улкан фойда келтиради:

  • Фотосинтез туфайли микросувўтларнинг тез ўсиши яшил ёқилғини, озиқ-овқат маҳсулотларини яратади.
  • СО2 нинг фаол утилизацияси ушбу ҳудудларнинг экологиясини сезиларли даражада яхшилайди ва глобал исиш жараёнини камайтиради.
  • Микросувўтларни етиштириш катта майдонларни ўзлаштириш имконини беради, иш ўринларининг яратилиши ҳисобига ижтимоий ҳолат яхшиланади.
  • Сувнинг буғланиши тупроқ намлигини тиклайди ва ўсимлик қопламини ҳосил қилади.
  • Бу экотуризм ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга хизмат қилади.

Композит остида микросувўтларни етиштиришдан олинган маҳсулотлар нафақат озиқ-овқат сифатида, балки озуқа хомашёси сифатида ҳам ишлатилиши мумкин.

Микросувўтлар оқсиллари чорва ва паррандалар учун қимматли озиқ моддалар манбаи ҳисобланади:

  • Тўлақонли оқсиллар, аминокислоталар, озуқа толаларининг юқори фоизи.
  • B, K гуруҳига кирувчи ҳамда A, D, E витаминлари – ҳайвонлар саломатлиги учун муҳим ҳисобланади.
  • Микроэлементлар – кальций, магний, рух, темир ва бошқалар.
  • Озуқа толалари овқатнинг нормал ҳазм бўлишига ёрдам беради.
  • Анъанавий ем-хашакнинг бир қисмини микросутўтлар оқсиллари билан алмаштириш рацион таркибини яхшилайди.
  • Ҳайвонлар яхшироқ ўсади ва кўпроқ сут/гўшт беради.

Аслида, бундай лойиҳа тўлиқ ёпиқ циклни йўлга қўйишга ёрдам беради: озуқа олиш – чорва молларини етиштириш – тупроқни ўғитлаш – чўл ерларини ўзлаштириш.

Микросувўтларнинг ўсишини рағбатлантириш учун чорвачилик фермаларидан чиқадиган  газлардан фойдаланиш – бу чиқиндисиз ва юқори самарали ёндашувдир.

Дарҳақиқат, ёпиқ циклни ташкил қилиш мумкин:

  • уй-жой коммунал хўжалиги ва саноат объектларида энергия ишлаб чиқариш.
  • Чиқарилаётган газларни микросувўтлар учун биореакторларга йўналтириш.
  • Карбонат ангидрид гази уларнинг ўсиши ва фотосинтезини рағбатлантиради.
  • Ҳосил бўлган биомасса озуқа ва ёқилғи сифатида ишлатилади.
  • Ажралган кислород объектларга қайтади.

Бундай ёпиқ тизим қуёш энергиясидан тўлиқ фойдаланади ва энергия ишлаб чиқаришни исрофсиз қилади. Жуда истиқболли «яшил» технология.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, денгиз сувидан фойдаланган ҳолда микросувўтларни  ушбу технология ёрдамида етиштириш мумкин.

Эҳтимол, ҳукумат илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг турли соҳалари мутахассислари: материалшунослар, микробиологлар, физиклар, кимёгарлар, қишлоқ хўжалиги ва иссиқхона мутахассислари, конструкторлар, мелиорация бўйича мутахассислардан иборат илғор гуруҳни ташкил қилиш ҳақида ўйлаб кўргани маъқулдир.

* Липидлар – сувда ёмон эрийдиган ёки эримайдиган, лекин органик эритувчиларда эрийдиган органик моддалар; улар ёғ кислоталарининг ҳақиқий ёки потенциал эфирларидир. Инсон организмида липидлар миқдори ўртача тана вазнининг 10-20% ни ташкил қилади.

Давоми бор: Оқава сувларни тозалаш даромадли бўлиши мумкин

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.