Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими ишида узилиш юз берди
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими ишида узилишлар юз берди. Компания Х ижтимоий тармоғида муаммони ҳал қилиш устида ишлаётганини маълум қилди. Downdetector сервиси маълумотларига кўра, 40 мингга яқин фойдаланувчи узилишлардан шикоят қилган. Бир соат ўтгач, Starlink иш қайта тикланганини маълум қилди.
Узилишлар Тошкент вақти билан 6:07 атрофида бошланган. Шикоятлар энг кўп АҚШдан келиб тушган. Носозликлар ҳақида шунингдек, Канада, Австралия, Буюк Британия, Германия, Янги Зеландия ва Мексикадаги фойдаланувчилар ҳам хабар берган. 8:31 ҳолатига узилишлар ҳақидаги шикоятлар сони 230 тагача тушган.
Starlink — Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан ишга туширилган, интернетдан фойдаланиш учун юқори тезликли сунъий йўлдош алоқаси билан таъминловчи глобал сунъий йўлдош тизими.
Шарҳлар