Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олиш ҳақида
2012 йил сентябридан 2015 йил май ойигача Европа статистиклари конференцияси (ЕСК) 2020 йилда ва ундан кейин аҳолини ва уй-жой фондини рўйхатга олиш бўйича Тавсияларни ишлаб чиққанди, улар 2015 йил июнь ойида олтмиш учинчи ялпи сессияда маъқулланганди. БМТ Европа иқтисодий комиссияси (БМТ ЕИК)нинг статистика бўлими бу борадаги фаолиятни, 2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш бўйича глобал тамойиллар ва тавсияларни қайта кўриб чиқиш билан бир қаторда, Евростат билан яқин ҳамкорликда ташкил қилди.
Шундай қилиб, 2015 йилдаёқ БМТ аъзо мамлакатларга 2020-2021 йилларда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатдан ўтказишни тавсия этиб, турли мамлакатларнинг ушбу муҳим халқаро вазифани молиялаштиришда қатнашиш бўйича аризасини кўриб чиқишга тайёрлиги ҳақида билдирганди.
2019 йил 5 февралда ЎзР Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини 2022 йилда рўйхатдан ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди, 2020 йил 16 мартда эса Президент “Аҳолини Рўйхатдан Ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Ушбу ҳужжатда “аҳолини рўйхатдан ўтказиш – бу Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида ўтказиладиган белгиланган санага аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий характеристикаларини белгиловчи шахсий маълумотларини тўплаш ва уларга ишлов бериш бўйича даврий жараён” экани белгиланди.
Нега рўйхатдан ўтказиш шунчалик муҳим?
Деярли ҳар қандай мамлакатнинг бутун иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий салоҳияти ва келажаги асосан аҳоли сони, унинг демографик характеристикалари билан белгиланади. Ушбу характеристикалар одамни индентификациялаш кўрсаткичларини, унинг туғилган жойи, ёши, миллати, фуқаролиги, ҳақиқий яшаш жойи, фуқаролик ҳолати (никоҳдан ўтгани ёки ўтмагани), фарзандларининг сони, уй ҳайвонларининг бор-йўқлиги.ю уй-жйо шароитлари, бандлиги, яшаш манбалари, мамлакат доирасида ёки ундан ташқарида миграцияси ва ҳоказоларни ўз ичига олади.
Бевосита одамларнинг ўзлари орасида сўров ўтказмасдан туриб, ички ялпи маҳсулот, аҳоли сони бошига, уй хўжаликларига даромад, аҳоли сони бошига/ уй хўжаликларига истеъмол каби базавий иқтисодий кўрсаткичларни аниқлашнинг имкони йўқ.
Аҳолини рўйхатдан ўтказиш — уй хўжаликлари сони, миллий таркиби, тилларни билиши, даромадлари даражаси, ҳолати ва фуқароларнинг билим даражаси ҳақидаги ягона ҳаққоний ахборот манбаидир. Ушбу маълумотлар бирортаям статистика ҳисоботида, бирортаям идорада инобатга олинмайди. Масалан, никоҳлар ва ажралишлар сони оила тузилмасини кўрсатмайди, яъни нечта одам реал никоҳда, ажралганлар нечта ва ҳоказо. Турли институтлар ва идоралар томонидан ўтказиладиган танлама тадқиқотлар тўлиқ манзарани бермайди.
Шундай қилиб, аҳолини 10 йилда камида 1 марта мунтазам равишда рўйхатдан ўтказмасдан туриб, ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий статистиканинг ва уларга асосланган хулосаларнинг ҳаққонийлиги ҳақида гапиришнинг иложи йўқ.
Масалан, агар ялпи ички маҳсулотни қанча одам, қандай шароитда, қандай кўринишда ва миқдорда яратаётгани номаълум бўлса, ички ялпи маҳсулот даражасини белгилаб бўлмайди. Агар Қирғизистон билан чегараларни белгилаш ва делимитациялаш тўғрисида давлатлараро келишув имзоланмаган бўлса, Сўх анклавида истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқароларининг фаолият маҳсулини қандай қилиб ялпи ички маҳсулотга киритиш мумкин?
Шу боис, де-факто, мамлакатнинг барча статистик ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари нисбий, 1989 йилда аҳолини охирги марта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилганидан кейин ахҳолининг демографик ва ижтимоий тузилмасидаги ўзгаришларнинг тахминий ҳиясоби якунлари ҳисобланади.
Агар рўйхатдан ўтказиш қарийб 32 йил ўтказилмаган бўлса, халқнинг камбағаллик ва унинг фаровонлигининг ўсиш даражаси кўрсаткичларига қай даражада ишониш мумкин? Ёки аҳоли сони кўрсаткичларига, унинг миллий-этник таркибига, Ўзбекистонда доимий яшовчи ёки доимий асосда миграция қилувчи аҳолининг шаҳарлар ва қишлоқларда тақсимланишига қай даражада ишониш мумкин.
Муаммо нимада?
Энг аввало, аҳолини рўйхатдан ўтказиш – бу давлат ва аҳолидан уни ўтказишда бирлашишни талаб қилувчи жуда қийин ва кўламли иш. 35 миллионли аҳолига эга мамлакат учун бу жумладан, борилиши қийин бўлган ва узоқ ҳудудларда ҳам камида 8-9 миллион уй хўжалигининг сўровини ўтказишни билдиради. Агар 300 та уй хўжалигини айланиб чиқишга 30 кун ичида камида 2 киши талаб қилинса, унда ўн минглаб кишиларнинг меҳнатини ташкиллаштириш талаб қилинади. Аҳолини рўйхатдан ўтказишуй-жойларни ва улар яшайдиган бошқа хоналарни айланиб чиқиш йўли билан ёки жойлардаги ижроия ҳокимияти органлари томонидан ушбу мақсадлар учун тақдим этиладиган махсус хоналарда аҳолининг шахсий маълумотларини тўплаш бўйича мавжуд ҳужжатлар респондентлар билан сўров ўтказишни талаб қилади.
Олий Мажлис Сенатининг 2020 йил 3 мартдаги йиғилишида Давлат статистика қўмитасининг раиси Баҳодир Бегалов рўйхатдан ўтказиш ишларини ўтказишга 150 мингдан ортиқ ходимни жалб этилишини маълум қилди. Агар бир фуқаро билан сўров ўтказишга соф харажат 3-4 долларни ташкил қилса, унда умумий сумма анча катта бўлиб чиқади.
Ўзбекистон янги рақамли технологиялардан яхшироқ фойдаланиши ва бюджет харажатлари сарфини тежаши мумкин бўларди, деб ўйлайман. Масалан, Росстат раҳбари Павел Малков Россия Федерациясида аҳолининг кейинги рўйхатдан ўтказиш ишлари тўлиқ рақамли форматда бўлишини таъкидлади, чунки Давлат хизматлари сайтида ҳозирнинг ўзидаёқ 60 миллионга яқин фуқаро рўйхатдан ўтган, бу мамлакат аҳолисининг деярли ярми. Бу Росстатга вақтинчалик ходимлар сонини 360 минг кишигача қисқартириш имконини беради, бу ўн йил олдинга қараганда 110 мингга кам.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш ишларини рақамли технологияларга давлат хизматлари сайтларида анкеталарни тарқатиш йўли билан ўтказиш – ҳозир бутун дунёда кузатилаётган тренд. 11 йил олдин ушбу технологиядан канадаликларнинг 55%, Португалия аҳолисининг ярми ва испанларнинг 37% фойдаланди. 2012 йилда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилганида Эстония рекорд ўрнатди – Тармоқда аҳолининг 67% рўйхатдан ўтди.
Бизда эса Давлат статистика қўмитаси “маълумотлар ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳам тўпланиши мумкинлигини” қайд этди, холос. РФ эса қоғоз кўринишидаги анкеталарнинг бор-йўғи 10% ни босиб чиқаришни режалаштирган, қолгани – онлайн платформалар орқали!
Холис кузатувчида аҳолини рўйхатдан ўтказиш якунлари бўйича ҳали тўпланмаган ахборотнинг ҳаққонийлигига нисбатан кўплаб саволлар туғилади. Биринчидан, респондентлар орасида сўров давлат тилида ўтказилади. Давлат тилини билмайдиган респондентлар ўз она тилида ёки эркин мулоқот қиладиган тилда сўралиши мумкин. Агар сўровни ўтказаётган одам респондент гапирмоқчи бўлган тилни билмаса нима бўлади? Бундай ҳолатлар катта шаҳарларда ва саноат марказларида содир бўлиши мумкин.
Бунинг устига Давлат статистика қўмитасининг йўриқномаларида қуйидаги изоҳ бор: “Респондент рўйхатдан ўтказиш варағининг саволларига жавоб беришни рад этган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш варағи фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида ёки жойлардаги ҳокимият органларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида тўлдирилади», яъни маҳалла ёрдам беради.
Аммо асосий муаммо бошқа нарсада. Молия вазирлиги аҳолини рўйхатдан ўтказишни муҳим тадбир деб ҳисобламади ва 2022 йилда аҳоли рўйхатдан ўтказилмайди. Тадбир 2023 йилга кўчирилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилади.
Бу ерда Президентнинг 2019 йил 5 февралдаги Фармонини писанд қилмасликни яққол кўринмоқда, чунки фармонни ҳали ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Қонун ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш киритиш у қандай қабул қилинган бўлса, шундай тартибда амалга оширилишини талаб қилади. Хўш, қонун ва Фармонни бузишга кимнинг ҳадди сиғди?
«Қўмитадагиларнинг қайд этишича, дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси фонида мамлакатларнинг кўпчилиги аҳолини рўйхатдан ўтказиш ишларини орқага суриш бўйича чораларни кўрмоқда».
Ҳолбуки коронавирус Молия вазирлигига, масалан, бюджет (шу жумладан қарз) маблағларидан иқтисодий ўзини оқлаши паст ва коррупция хатари катта бўлган ижтимоий дастурларни молиялаштиришга халақит бергани йўқ. Бу бюджет маблағлари билан субсидияланган давлат банк сектори ривожланиши учун улкан хатарларни яратди. Ёки газ конлари кўринишидаги давлат активлари билан кафолатланган бюджет маблағлари ва қарз маблағларини “ютиш” бўйича чемпионларга айланган энергетика соҳаларига ёрдам маблағларини олайлик. Молия вазирлигининг “устувор йўналишлари” аниқ белгиланган мисоллар жуда кўп.
Бироқ, гап айнан ва ҳар доим мамлакатнинг реал устуворликларида. Ахир мамлакат аҳолисини рўйхатдан ўтказиш якунлари бўйича иқтисодиёт идораларда икки жуда ёқимсиз муқобил пайдо бўлади:
а) рўйхатдан ўтказиш якунлари бўйича ва улар эълон қилингунга қадар ижтимоий-иқтисодий характердаги рақамларда юзага келган жиддий фарқларни яхшилаб тушунтириб бериш;
б) ёки нисбий маълумотлар асосида иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш соҳасидаги буюк ютуқлар ҳақида бонг уришда давом этиш, ҳолбуки бу ютуқлар аҳоли ўртасида ўтказиладиган реал сўровлар билан рад этилади.
Абдулла Абдуқодиров,
Anhor.uz нашрининг иқтисодий шарҳловчиси
Алла Гажева фотосурати
Шарҳлар