Ўзбекистонда Россиянинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп

Фото: Рабмлер финанс

2024 йил 1-апрель ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 226 тани ташкил этган, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати.

Шундан, 4 576 таси қўшма корхоналар ва 9 650 таси хорижий корхоналар ҳисобланади.

Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

— Россия – 3 019 та

— Хитой – 2 501 та

— Туркия – 1 886 та

— Қозоғистон – 1 102 та

— Жанубий Корея – 727 та

— АҚШ – 311 та

— Тожикистон – 307 та

— Қирғиз Р. – 280 та

— Озарбайжон – 236 та

— Германия – 220 та

— Туркманистон – 187 та

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.