Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов вафот этди

Фото: O‘zbekiston Kinematografiya agentligi

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, таниқли ва истеъдодли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида, узоқ давом этган хасталикдан сўнг бу ёруғ оламни тарк этди.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси марҳумнинг оила аъзолари, яқин ҳамкасблари ҳамда бутун ижод аҳлига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Маълумот учун, Машраб Кимсанов “Водиллик келин”, “Оловли йўллар”, “Отамдан қолган далалар”, “Масхарабоз”, “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, “Сеҳрли қалпоқча”, “Онагинам орзуси” каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор “Тоғлик куёв” фильмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.