Камситмовчи тил

Камситмовчи тил

Anhor.uz ногиронлиги бўлган инсонларни камситмаслик учун мақолаларда ва суҳбатда қандай сўзларни ишлатмаслик кераклиги ҳақида кичик эслатма тайёрлади. Олпорт шкаласи бўйича, камситишнинг биринчи босқичи – бу сўзларда ёқтирмасликни ифодалашдир. Қуйида келтирилган мисоллар ОАВ ва идораларнинг расмий сайтларидан олинган.
Стрелкани ўнг ёки чапга суринг. Қизил рангда ишлатмаслик керак бўлган иборалар берилган. Яшил рангда худди шу ибораларни қандай ўзгартириш мумкинлиги кўрсатилган.


Диққат! Ногиронлиги бор шахсларга нисбатан “чекланган имкониятлар” иборасини қўллашдан четланинг. Ушбу ибора орқали сиз уларнинг имкониятларини шубҳа остига қўясиз.


Бу ерда ногиронлиги бор болалар ҳақида сўз бормоқда. Ногиронликка эмас, муаммога урғу бериш керак.


Ногиронлиги бор болалар ва катталарга нисбатан “касал”, “майиб-мажруҳ” ибораларини қўлламаслик лозим. “Ногиронлиги бўлмаган инсон” дейиш мумкин. 


“Болачалар” каби ўта мулойим сўзлардан четланинг ва аввалги бандни ёдда тутинг.


Бу ерда яна бир марта “касал–соғ”га қўпол равишда ажратиш кузатилади, ундан четланиш керак. 


Тўғри нутқ қоидасига кўра, “аламдийда”, “нуқсон”, “бахтсизлик” қабилидаги иборалардан йироқ туриш талаб этилади. 


Баъзида умуман ёзмай қўя қолган маъқул. “Ногиронликка эга одамлар жамият ҳаётида қатнашишни истайдилар, сизнинг ёндашувингиз бунга тўсқинлик қилмаётганига амин бўлинг” – АҚШ ижтимоий хизмат ишчилари қўллайдиган, Карен Мейер ишлаб чиққан муомала ахлоқидан.

Аввалроқ Anhor.uz БМТ Ногиронлар муаммолари бўйича бирлашган дастури координатори Яна Чичерина билан Ўзбекистонда ахлоқ кодексларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш зарурияти ҳақида суҳбатлашганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.