Фактчек: Хитой Тожикистоннинг Сарез кўлини сотиб олмоқда
16-июлда “Независимая газета” саҳифасида “Хитой Тожикистоннинг Сарез кўлини сотиб олмоқда” баландпарвоз сарлавҳали мақола эълон қилинди.
“Хитой Тожикистоннинг Сарез кўлини сотиб олмоқда” Ўзбекистон ичимлик сувисиз қолиши мумкин
Аслида мақолада Тожикистондаги юксак чўққилардаги Сарез кўлида ичимлик суви ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида фикр юритилади. Гонгконгга мансуб Heaven Springs Dynasty Harvest Group Хитой компанияси кўл яқинида ичимлик суви ишлаб чиқариш бўйича корхона қуриб, уни Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари бозорларида сотишга ваъда қилмоқда.
Ҳукм: найранг (манипуляция)
Баландпарвоз сарлавҳа, ҳақиқатга тўғри келмайди ва ундан кейин Хитойга кўл сотилиши ҳақида мақолада умуман гап йўқ. “Айнан бу ҳолатда бу уйдирма баёнот. Техник тарафдан олиб қаралганда ҳам ақл бовар қилмайдиган иш. Тожикистон – дарёнинг юқорисидаги мамлакат бўлса, сув Ўзбекистонга оқиб келса. Хитой тоғларнинг умуман бошқа тарафида бўлса”, – дейди энергетика хавфсизлиги бўйича эксперт Фарҳод Аминжонов.
17 августда Тошкентда бўлиб ўтган Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари учрашувида сув ва энергетика заҳираларидан ҳамкорликда фойдаланиш масаласи муҳокама этилди. Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон жумладан қуйидагиларни таъкидлади: “Биз ҳеч қачон ўз қўшниларимизни сувчиз қолдирмаганмиз ва қолдирмаймиз ҳам. Аксинча бугун 17 кубокилометрлик ҳажмдаги баланд тоғларда жойлашган Сарез кўлининг сув заҳираларидан мамлакатларимиз ва минтақадаги қўшниларимиз эҳтиёжлари учун янада фойдаланишни ўрганиб чиқишга келишиб олдик. Клгусида бу лойиҳа минтақамиз аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишига улкан улуш қўшади”.
Фактчек ОАВда фактларнинг ишончлилигини текширишдир.
Дисклеймер. Мазкур мақола Европа Иттифоқи кўмагида тайёрланди. Бу мақоланинг мазмун-моҳияти Anhor.uz сайтининг жавобгарлиги остида бўлиб, Европа Иттифоқининг нуқтаи назарини ифода этмайди.
Шарҳлар