Москвада Dreamliner UK-78702 га нима бўлди?
Маълумот:
Қатор ОАВ да нақ 200 миллион доллар маблағга харид қилинган Dreamliner Ўзбекистонда икки йил ичида ишдан чиққанлиги ҳақидаги маълумот тарқалди. Dreamliner UK-78702нинг 24 декабрда Москвада бир ярим соатга кечикиши жиддий носозлик сифатида талқин этилди. “Самолёт Тошкентда аранг ерга қўнди, двигатели очилганда турбина парраклари қайрилиб қолганлиги аниқланди. Ҳайриятки, самолёт Тошкентгача бешикаст учиб келди”, деб хабар беради “Марказий Осиё Янгиликлар Хизмати”.
Авиакомпания учун вазиятни изоҳлайдиган мутахассиснинг сўзларига қараганда, бу самолёт чамаси икки йил муқаддам фойдаланишга топширилганлигига қарамай Dreamliner двигатели буткул ишдан чиққан.
Flightradar24 сайтида ўшандан буён Ўзбекистон авиакомпаниясига тааллуқли тўрт дона Dreamliner самолётидан фақат иккитасигина мунтазам учяпти. Dreamliner UK-78702 ва яна бир (рўйхат рақами UK-001) эса деярли бир ҳафтадан бери ҳаракатдан тўхтаб турибди.
Авиакомпаниянинг ўзини танитишни истамаган мутахассиси Dreamlinerнинг бузилишида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” раҳбарияти, хусусан тижорат масалалари бўйича Департаментини айблади. “Dreamliner – 13 000 километргача тўхтамасдан уча олиш двигателига эга қудратли самолётдир. Унинг тижорий қиймати парвозининг олислиги ва ёқилғи тежамкорлигида. Дунёнинг аксарият авиакомпаниялари Dreamliner ни 10 000 километрдан зиёд рейслар учун сотиб оладилар. Ўзбекистон авиакомпанияси эса Dreamliner ни Москва, Истанбул, Дубай ва Пекин каби 5 000 километргача бўлган рейслар учун қўллайди. Бу эса двигателининг ишдан чиқишига сабаб бўлган. Агар двигатель ўзига оид масофанинг ярмида ҳам ишламас экан, унда у икки карра тезроқ ишдан чиқади”, дейди мутахассис.
№ 1. Факт (далил):
Агар, Toyota Land Cruiser ни қиёс сифатида оладиган бўлсак, унда бу автомобилнинг қудратли мотори дўконга нон учун бу автомобилда бориб келган тақдирингизда ҳам, табиийки, зарар кўриши мумкин эмас.
№ 2. Факт (далил):
Миллий авиакомпания айрим ОАВ хабар берган Boeing-787 Dreamliner самолётларининг гўёки аянчли аҳволи тўғрисидаги хабарни рад этди.
ОАВда самолёт носозлиги сабабли HY604 Москва-Тошкент рейси кечиктирилгани ҳақида маълум қилгандилар. Рейс 24 декабрь куни бир ярим соатга кечиктирилди.
“Рейс кечиктирилгани тўғрисидаги маълумот ҳақиқат. Мазкур рейс ҳақиқатдан ҳам бир ярим соатга кечиктирилган эди. Кечиктирилишига сабаб лайнер носозлиги эмас, балки йўловчиларнинг кечикиб чиқишлари ва ҳаво кемасининг музлашига қарши ишлов берилишига дахлдордир”, деб қайд этди авиакомпаниядагилар.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари”да шу билан бирга ҳар бир парвоздан сўнг самолёт техник тарафдан кўздан кечирилади ва самолётларга оид ҳеч қандай муаммолар йўқлигини ҳам баён қилдилар.
Хулоса: Мазкур маълумот — фейк маълумотниг ёрқин намунаси.
Шарҳлар