Қўқон шаҳрида байрам арчаси аслида нимага ёнган?
Тарқалган хабарлар:
Қўқон шаҳрида кеча, 5 январь куни байрам арчаси ёнғинидан сўнг айрим каналлар ва ижтимоий тармоқларда турли мишғмишлар тез тарқалиб кетди.
Факт:
Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизматининг билдиришича, жорий йилнинг 5 январь куни соат 17:15 атрофида Янги Чорсу кўчасида жойлашган Қўқон мусиқали драма театри олдига ўрнатилган байрам арчасида ёнғин келиб чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин қисқа туташув оқибатида юз берган.
Ёнғин содир бўлган вақтда арча атрофида ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат олиб бораётган эди. Шу сабабли ёнғиндан ҳеч ким жабр кўрмаган. Ҳодиса ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилган.
Ҳозирда байрам арчасини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Хулоса: Айрим каналларда ва ижтимоий тармоқларда тарқатилган «Арчани ёқиб кетишди» мазмунидаги хабарлар асоссиз ва соҳта.
Манба: @davletovuz
Шарҳлар