Қўшилган қиймат солиғини пировард ким тўлайди: харидорми ёки сотувчи?
Нима бўлди?
Шу йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208-моддасига киритилган ўзгартиш кучга киритилиб, амал қила бошлади. Кодекс қўшилган қиймат солиғи бўйича янги имтиёз билан тўлдирилган эди. Бунинг натижасида маҳаллий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилган рўйхатга кўра, қўшилган қиймат солиғидан озод этилган. Қўшилган қиймат солиғидан озод этилган маҳсулотлар рўйхатидан гўшт, балиқ, пиёз, картошка, тухум, гуруч, шакар ҳамда нон ва нон маҳсулотлари ўрин олган. Ўзгартишлар тармоқда катта мунозараларга сабаб бўлди. Фейсбукда пайдо бўлган ҚҚС ҳисоби олинган чек фототасвири ҳам шулар жумласидан.
Қўшилган қиймат солиғини ким тўлайди?
Харидор учун “ҚҚС” қатори маҳсулот баҳосига устамани англатмайди. Солиқ юки харидор бўйнида, бироқ 2019 йил 1 январгача мазкур солиқ чекларда қайд этилмасди. Аниқроғи, харидор авваллари ҳам бу солиқни тўлаган, энди эса олдин тўланган ҚҚС бўйича дўкон чекида кўрсатилган йиғиндидан қанчасини ҳисоб қилганини аниқ кўради.
“Агар ҚҚС тўловчилари бунга қадар бу кетма-кетликда ўтирган бўлсалар, у ҳолда янги солиқ тизимига ўтишда нарх-навонинг ўсиши кузатилмайди. Айрим ҳолатларда эса ҳаттоки нарх пасайиши мумкин, чунки ҚҚСга ўтиш ягона солиқ тўловини тўлашни рад этишни англатади. Агарда ҚҚС ҳисоб чекларида қайд этилмаган бўлса, унинг устига қўшиладиган қиймат яратилишининг аввалги босқичларида унинг тўланганлиги кўрсатилмаган бўлса, бу мазкур солиқнинг бўлмаганлигини англатмайди”, — дейди иқтисодчи Юлий Юсупов.
Мустаҳкамлаймиз: ҚҚС қўлланилиши натижасида маҳсулот, иш ёки хизматларнинг охирги истеъмолчиси сотувчига ўзи харид қилаётган нарсаларнинг бутун қиймати бўйича солиқ тўлайди, аммо мазкур сумма маҳсулот сотилишидан олдин бюджетга келиб туша бошлайди, чунки ишлаб чиқариш учун харид қилинган зарур хомашё, ишлар ва (ёки) хизматлардаги қўшилган қийматини турли босқичларда товар ишлаб чиқариш, ишлар ва хизматларда қатнашган ҳар бир инсон ўзи қўшган қийматини қисмидан солиқ сифатида бюджетга ўтказади.
Шарҳлар