Troll.uz ни тўхтатишга уриниш орқасида ким турибди?

Troll.uz ни тўхтатишга уриниш орқасида ким турибди?

Телеграмдаги гуруҳ аъзолари Troll.uz канали телеграмини блокировкаси бўйича акцияда иштирок этишга даъват этилган хабар олдилар. Хабарда канал муаллифини Ўзбекистон олий ўқув юртларидаги аҳвол киноя ва танқид қилинганида айбланган. Бундан ташқари, хабар ёлғон маълумотларга эга бўлиб, гўёки Troll.uz канали муаллифининг олий маълумоти мавжуд эмаслиги, устига-устак қамоқда жазосини ўтаётгани баён қилинади.

Аnhor.uz фактларни текшириб кўрди.
 
Умид Ғофуров, канал асосчиси ва маъмури Бухоро давлат университетининг иқтисод факультетини тамомлаган, магистратурани Италияда ўқиган. Биз Бухоро давлат университетининг туризм факультети декани, и.ф.н. Аброр Жўраев билан боғландик:


 “Мен Умид Ғофуров Бухоро давлат университетининг “Сервис (туризм ва меҳмонхона хўжалиги” йўналиши бўйича таҳсил олиб, «ЭрасмусМундус» дастури грантини ютиб олди ва 1 йил Италиянинг Болонья Университетида ўқиганини тасдиқлайман. Қайтгач, ўйишни тамомлади, бакалавр дипломини олди,  “Туроепарторлар хизматини ташкил қилиш” ихтисослиги бўйича ўзимизда магистратурага қабул қилинди. Биринчи босқични якунлагач, ўз ихтиёрига кўра, вақтинча ўқишни тўхтатди. Италиянинг Падуи Университетида таҳсил олиш учун 1 йилга жўнаб кетди. Италиянинг бу иккала университетлари дунёнинг 300 етакчи университетлари рўйхатидан ўрин олган. Бухоро давлат университети 2018 йилдаги миллий рейтинг натижаларига кўра, талабаларнинг билим-савияси ва битирувчиларнинг сифати даражаси бўйича республикада биринчи ўринни эгаллади”.

Умид Ғофуровнинг айтишича, у Ўзбекистоннинг қонунга амал қиладиган фуқароси бўлиб, сира ҳам судланмаган.
Киноя ва пичинг каби қудратли сўз воситаси қўлловидаги танқид ҳеч кимга хуш ёкмайди, бироқ ишончим комилки, камчиликларни бартараф қилишга чора кўришга мажбурлайди – зеро, жамият кўз ўнггида кулгили ҳолатга тушишни истамайди.

Ўзбекистонда ҳали тадқиқотлар олиб борилмаган, бироқ қўшни Қирғизистонда интернетдан фойдаланувчиларнинг 25% у ёки бу тариқа янгиликлар чиқаришда иштирок этади. Бу фуқаролик журналистикаси номи билан аталадиган янги тенденция.

Биз охир-оқибат бундай фейк хабарлар ортида ким турганлигини тагига етдик. Исм-шарифлар ва уларнинг аккаунтларини ҳозирча эълон қилишдан ўзимизни тийиб турибмиз. Вазият тўлиқ ойдинлашсин.

Бу акцияда иштирок этиш, уни уюштириш фикр билдириш эркинлиги тамойилларига қарата зарба саналади. Бу инсонлар ким ва вазиятни жиддийлигини ҳис қиляптиларми? Умид Ғофуров бу хабарни эътибордан четда қолдирмасдан ҳуқуқий тарафдан ҳал қилади деб ишонамиз.
Ҳа, айтгандай, ўз устидан кулиш кучли миллатга хос фазилат!
 
Лола Исламова, Anhor.uz Бош муҳаррири

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.