Пойтахт ИИББ март ойи бошида ўсмирларнинг оммавий ҳибсга олиниши бўйича сўровга жавоб бермади
Март ойи бошида пойтахтнинг Яшнобод туманидаги Халқаро анжуманлар саройи биноси ёнида 50 нафар ўсмир ҳибсга олинган эди. Ўсмирларнинг ота-оналарининг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари болаларнинг телефонларини олиб қўйиб, ота-оналари билан боғланишга имкон бермаган. Ота-оналар, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари фарзандлари қаерга олиб кетилганини маълум қилмаганини ҳам айтишган.
6 март куни Anhor.uz таҳририяти Тошкент шаҳар ИИБга қуйидаги саволлар билан расмий сўров юборди:
- Ҳибсга олинган ўсмирларнинг олдига ота-оналарини қўймасликнинг сабаби нимада?
- Ўсмирларнинг асоссиз ҳибсга олингани ва уларнинг олдига ота-оналари қўйилмагани учун ҳуқуқ-тартибот идораларининг вакиллари жавобгарликка тортиладими?
- Нечта ўсмир билан профилактик суҳбат ўтказилди?
Бу саволларга жавоблар ҳали олингани йўқ. Қонунга кўра, ОАВларга жавоб бериш муддати 7 кунни ташкил қилади.
Улашиш:
Шарҳлар