Соғлиқни сақлаш вазирлиги таҳририят сўровларига жавоб бермай қўйди

Источник: Минздрав

2023 йил 12 июль куни Anhor.uz таҳририяти Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Зангиота-2” ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси фаолиятига оид саволлар билан таҳририят сўровини юборди.

Бироқ қуйидаги саволларимиз жавобсиз қолди:

  1. “Зангиота-2” шифохонасида шифокорлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларининг транспорт масаласи қандай ҳал қилинган? Логистиканинг ноқулайлиги, клиниканинг узоқлиги шифокорлар, ўрта ва айниқса кичик тиббиёт ходимларининг шахсий фаровонлигида транспорт харажатларининг ошиши сабабли қандай акс этади?
  2. “Зангиота-2” ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонасига беморлар қандай етиб боради?
  3. Нега «Зангиота-2» поликлиникасига автобус йўналиши ҳар қирқ дақиқада қатнайди, тиббиёт ходимларининг сменаси соат 20:00 да тугашига қарамасдан нега автобус соат 19:00 гача ҳаракатланади?
  4. Чилонзор, 6-мавзе, Дилобод маҳалласи, Қатортол, 36 манзили бўйича жойлашган Республика ОИТСга қарши курашиш маркази (қуйида – Махсус клиника) қошидаги юқумли касалликларга ихтисослаштирилган поликлиниканинг иситиш тизимини таъмирлаш учун 2019, 2020, 2021, йилларда (йилларга бўлган ҳолда) қанча маблағ ажратилган.
  5. Юқумли касалликлар шифохонасини “Зангиота-2” дан Чилонзор, 6-мавзе, Дилобод маҳалласи, Қатортол, 36 манзилига қайтариш қачонга режалаштирилган?
  6. Нега “Зангиота-2” клиникасида тор мутахассислар йўқ ва нега уларни фавқулодда вазиятларда чақириб бўлмайди?
  7. Нима учун қишда ишга кетаётганда жароҳат олган тиббиёт ходимларига даволаниш харажатлари қопланмаган?
  8. Нега беморлар зарурат бўлганида шифокор олдига ва дори препаратларини харид қилишга Зангиотадан шаҳар марказига мустақил равишда боришга мажбур?

Шунингдек, 24 июль куни Anhor.uz нашри Соғлиқни сақлаш вазирлигига қуйидаги саволлар берилган сўровни юборганди:

  1. Шприцлар, томчили киритиш тизимлари ва шунга ўхшаш тиббий чиқиндилар қандай утилизация қилинади?
  2. Муддати ўтган дори воситалари қандай утилизация қилинади?
  3. Тиббий чиқиндиларни уй шароитларида қандай йўқ қилиш керак?
  4. Ўзбекистонда тиббиёт чиқиндилари билан шуғулланувчи қайси давлат корхоналари бор?

Бу саволларга нашр ҳамон жавоб олгани йўқ. Қонунга кўра, оммавий ахборот воситаларининг таҳририят сўровларига жавоблар 7 иш кунидан кечиктирмай берилиши керак.

Бу Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Anhor.uz таҳририяти сўровларига жавоб бермаётган биринчи ҳолат эмас.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.