Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси жавоб берармикин
27 август куни Anhor.uz таҳририяти Миллий Олимпия қўмитасига сўров юборганди, унга бериладиган жавоблар журналистларнинг ва жамоатчиликнинг қизиқиши уйғонишидан анча илгари МОҚ сайтида чоп этилиши керак эди.
МОҚнинг матбуот хизматининг вакили билан охирги суҳбат жума – 10 сентябрь куни, яъни таҳририят сўрови юборилганидан кейин 14 кундан сўнг бўлганди. Ўшанда матбуот билан слоқалар учун масъул ходим “Жавоб тайёр. Имзолайдиган одам йўқ”, деганди.
Биз жавобни ҳамон кутяпмиз. Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунининг 19-моддасига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ҳамда мансабдор шахслар билан интервью ташкиллаштириш тўғрисидаги ахборотни олишга оммавий ахборот воситасининг сўрови кўпи билан етти кун ичида кўриб чиқилиши керак.
Шарҳлар