1 июндан Ўзбекистонда “Ёш тадбиркор” танлови ўтказилади
![](https://anhor.uz/wp-content/uploads/2022/10/hunters-race-mybhn8kaaec-unsplash-3.jpg)
Источник: unsplash.com
Президент “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Бизнес юритиш мақсадида қўшимча имкониятлар яратиш учун қуйидагилар режалаштирилган:
- оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизини ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтириш;
- 2024 йил 1 июндан бошлаб республика босқичида танлаб олинган ҳар бир лойиҳа учун 1000 БҲМ гача бўлган имтиёзли кредитлар ажратишни назарда тутувчи “Ёш тадбиркор” танлови ўтказилади.
2024 йил 1 мартдан “Ҳар бир маҳалладан иккита дастурчи” дастури амалга оширилади. Ёшлар АТ соҳасида фаолият юритувчи ташкилотларга юборилади.
If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.
Улашиш:
Шарҳлар