1-ноябрдан «мусор»дан қарзи борлар тўлиқ электрдан узиладими?
Ижтимоий тармоқларда 1-ноябрдан «мусор»дан қарзи борлар тоълиқ электрдан узилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бу бўйича “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур хабарни оърганиб чиқиб расмий муносабат билдирди.
Унда айтилишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан чиқинди ташиш ва олиб кетиш хизматида фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида янги “Тоза Макон-биллинг” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 2024-йил 31-октабр соат 23:50дан 5-ноябрь соат 23:50гача профилактик ишлар олиб борилишини маълум қилган.
Шунингдек Агентлик томонидан мазкур вақт оралиғида чиқинди хизмати учун барча турдаги тўловларни амалга оширишда ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш, абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириш, қўшиш ва ўчиришда вақтинчалик техник узилишлар бўлишини ҳақида хабар берган.
Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда нотоъғри талқин қилиниши натижасида коъпгина манбаларда чиқинди хизматидан қарзи бор фуқаролар электр энергиясидан ҳам узилиши ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.
Айни пайтда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан истеъмолчининг чиқинди бўйича қарздорлик бўйича огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти жорий этилиши амалиёти боъйича техник ишлар олиб борилмоқда.
Шу оъринда чиқиндидан қарздор истеъмолчилар электр энергиясидан узилиши ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз эканлигини маълум қиламиз.
Шарҳлар