12 ёшдан катта болалар COVID-19 га қарши кўнгилли равишда эмланиши мумкин
Эндиликда мамлакатимизда 12 ёшдан катта болалар COVID-19га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланишга рухсат берилди. Мамлакат бош санитар шифокори шундай қарорни қабул қилди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
«Коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовларининг натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилди», – дея қайд этилади хабарда.
Шу йилнинг 13 сентябрь куни Pfizer/BioNTech вакцинасининг 1,2 млн дозаси етказилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар