12 ёшли қизчанинг қотиллиги бўйича қўзғатилган жиноят иши судга берилди
Пайшанба куни Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизни зўрлаш ва ўлдириш бўйича жиноят ишини айблов хулосаси билан бирга судга тақдим этилганини маълум қилди.
Ушбу жиноятни содир этишда гумонланувчи 29 ёшли эркак бўлиб, у аввалроқ қиз яшаган уйда таъмирлаш ишлари билан шуғулланган.
Ушбу воқеадан сўнг Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги қизнинг жасади топилган харобазор ободонлаштирилишини маълум қилганди.
Улашиш:
Шарҳлар