12 минг нафар раҳбарнинг хар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилади
Туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари камбағал оилалар хонадонига кириб, бу ердаги шароитни ўз кўзи билан кўрсагина натижа бўлиши таъкидланди.
“Одамларга қанча ёрдам бермайлик, маҳаллалар шароитини яхшиламасак, камбағаллик қисқармайди”, – деди Президент.
Шу боис, келгуси йилда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга барча манбалардан 1,6 миллиард доллар ажратилади.
Бу маблағларнинг 1,2 триллион сўми, аввало, энг оғир 300 та маҳаллада сув насослари ва қуёш панеллари ўрнатишга берилади. Яна 2 триллион сўм ҳисобидан энг оғир 500 та маҳаллада электр, йўл, интернет ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал этилади.
Бу ишларни амалга ошириш учун вазирлар, ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, бошқарма бошлиқларидан иборат 250 нафар раҳбарга энг оғир 1 мингта маҳалла боғлаб берилади.
Шунингдек, вилоятдаги 2 минг ва тумандаги 12 минг нафар раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилади.
Бугунги кунда республика бўйича камида 50 та иш ўрни яратган 9 минг 200 га яқин тадбиркор бор.
Улар яқинда ўтган Президент билан очиқ мулоқотдан руҳланиб, кўникмаси ва хоҳиши бор 500 минг одамга иш беришга тайёрлигини билдирган.
Масалан, Балиқчи туманидаги тадбиркор Хитой тажрибаси асосида кооперация тизимини жорий этиб, 520 нафар камбағал аҳолини ишли қилиш ташаббуси билан чиқаяпти.
Тадбиркорга кредит берилса, вилоятнинг ҳар бир туманида 1 тадан корхона очиб, унга 30 нафар эҳтиёжманд оила вакилини улушдор қилиб киргизиб, 4-5 миллион сўмгача ойлик тўламоқчи.
Бунда, фақат эҳтиёжманд одамларни ишга олиш – кредитнинг асосий шарти бўлади.
Шарҳлар