Самарқандда Tracker 12 ёшли велосипедчини уриб юборди

Foto: Samarqand viloyati IIB

Самарқанд шаҳрида Tracker автомобили пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳодиса 23 сентябрь куни соат 19:10 лар атрофида Самарқанд шаҳар Афросиёб кўчасида юз берган.

Оқибатда велосипедчи тан жароҳати олиб Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.