15 миллиард сўмлик ноқонуний сигаретлар қўлга олинди

Фото: Сурхондарё божхонаси

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йўл чегара божхона постига қўшни давлатдан  Ўзбекистон Республикасига кириб келган темир йўл поезди таркибидаги вагонлардан бири  белгиланган тартибда божхона назоратида ўтказилди. Бу ҳақда Божхона бошқармаси хабар беряпти.

«Натижада, ушбу вагонда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, акциз маркалари мавжуд бўлмаган ва божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 15 млрд. сўмлик 999956 қути “MILANO” номли сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланди», – дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, ўтган ойда ҳам айнан мазкур божхона пости орқали олиб ўтилаётган 12,7 млрд. сўмлик 851 минг қути ноқонуний тамаки махсулоти тўхтатиб қолинган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.