15 октябрдан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари иш бошлайди
2023 йил 15 октябрдан бошлаб дастлаб 28 та туман (шаҳар)ларда эксперимент тариқасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар гуруҳлари кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамларнинг янги тизими йўлга қўйилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 28 сентябрь куни имзоланган “Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида маълум қилинди.
Хусусан:
а) ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг 43 тури маҳаллада ва 30 тури “Инсон” марказларида (жами 73 тур) кўрсатилади.
Ушбу хизматларнинг 39 тури жорий йилнинг 15 октябридан ҳамда 34 турдагиси эса 2024 йил 1 январдан бошланади.
Бунда, ногиронликни белгилаш, протез-ортопедия билан таъминлаш, санаторийларга юбориш, психологик ёрдам ва ижтимоий нафақа тайинлаш бўйича хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади;
б) ижтимоий хизматни кўрсатиш тезкорлиги ва самарадорлиги махсус қурилма (планшет) орқали таъминланади.
Бунда, ижтимоий ходимлар маҳаллада планшетлар орқали 21 турдаги ижтимоий ёрдам ва хизматлар бўйича аризаларни онлайн тарзда қабул қилади.
Шарҳлар