150 миллионлик алкоголь маҳсулотлари божхонада ушланди

Фото: Тошкент вилояти Божхона бошқармаси

Қўшни давлатдан Ўзбекистон ҳудудига ўтиш учун “Яллама” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган “RENAULT PREMIUM” русумли юк автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, мазкур автотранспорт воситасида йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати қайириб 150 млн сўмлик бўлган 71 дона алкоголь маҳсулотлари борлиги аниқланган.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, – дейилади хабарда.

Хабарга кўра, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз: умумий миқдори 2 литрдан кўп бўлмаган алкоголь маҳсулоти, шу жумладан пиво ҳам олиб киришлари мумкинлиги эслатилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.