16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа учун жазо кучайтирилди

Источник: repost.uz

«Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди, деб ёзади “Uznews” нашри.

Қонунга кўра, 16 ёшгача бўлган вояга етмаганлар билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда ва мазкур соҳадаги жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилмоқда.

Жиноят кодексининг 128-моддасида (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) озодликдан маҳрум қилиш жазосининг максимал муддати 5 йилдан 7 йилгача оширилмоқда.

Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисмида (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) озодликдан маҳрум қилиш жазоси 1 йилдан 2 йилгача кўпайтирилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.