2022-2026 йилларда умумтаълим мактабларидаги дарсликларни янгилашга 605 млрд сўм ажратиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида давлат раҳбарининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги фармонининг лойиҳаси чоп этилди, деб ёзади “Дунё” ахборот агентлиги.
Ривожланиш стратегиясида белгиланган таълим сифатини ошириш вазифалари доирасида 2022 йилда:
– 1 апрелдан бошлаб фарзандлари нодавлат мактбагача таълим ташкилотлари ва мактабларига борадиган ота-оналарни 3 млн сўмгача бўлган тўловлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш;
– ўрта таълим тизимини замонавий талабларга мувофиқ ҳолатга келтириш мақсадларида умумтаълим мактабларидаги дарсликларни янгилаш дастурини амалга оширишга 605 млрд сўм ажратиш, 141 мингта янги ўқувчи ўринларини яратиш, уларнинг сонини 2026 йил якунига келиб 1,2 млн га етказиш, касб ўрганишни хоҳлайдиган умумтаълим мактабларининг битирувчилари томонидан камида битта касбнинг эгалланишига давлат кўмаги тизимини жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Бунда умумтаълим мактабларини “Ишга марҳамат” мономарказларига бириктириш ҳамда мактаблар ва ўқув марказларини боғлайдиган электрон платформани яратиш кўзда тутилган.
Шарҳлар