2023 йилда янги туғилган чақалоқларга Солиҳа ва Муҳаммадали исмларини қўйиш оммабоп бўлди
Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари агентлиги 2023 йилда янги туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар рўйхатини эълон қилди. Йил давомида ФҲДЁ органлари томонидан 968 минг 140 нафар бола, жумладан, 466 минг 563 нафар қиз, 501 минг 577 нафар ўғил бола туғилгани қайд этилган.
Қизлар учун Солиҳа, Муслима, Ясмина, Хадича, Имона, Шукрона, Сумая, Ифора, Саъдия ва Мубина исмлари энг машҳур исмларга айланди. Ўғил болалар орасида эса Муҳаммадали, Мустафо, Абдуллоҳ, Муҳаммад, Муҳаммадюсуф, Муҳаммадамин, Нурмуҳаммад, Муҳаммаджон, Имронбек, Муҳаммадзиё исмлари кўп қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистонда 283 788 та никоҳ қайд этилган бўлиб, улардан 85 279 таси эрининг фамилиясини олган. Эслатиб ўтамиз, Солиҳа ва Муҳаммадали исмлари 2019 йилдан бошлаб беш йил кетма-кет энг оммабоп бўлиб келмоқда. 2018 йилда Солиҳа ва Мустафо, 2017 йилда эса Мадина ва Азизбек етакчилик қилган.
Шарҳлар