Bo'limsiz

Бу йил «Стихия» фестивалида нималар кутилмоқда

Фото: https://t.me/stihiafestival

8 август куни ҳар йили ўтказиладиган «Стихия» электрон мусиқа фестивали муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Фестиваль 2017 йилда Мўйноқдаги “Кемалар қабристони” ўрнида ташкил этилган. Фестивалда ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан дижейлар, шунингдек, ўзбек мусиқачилари иштирок этади.

2023 йилда фестиваль Бухородан унча узоқ бўлмаган Навоий вилоятига кўчирилди. Фестивалнинг асосий мақсади жамоатчилик эътиборини экология муаммосига, хусусан, Орол денгизининг ҳолатига, шунингдек, сайёҳлар оқимини жалб қилишдан иборат. 2022 йилда фестиваль доирасида экологик муаммоларни муҳокама қилишга қаратилган “+1” форуми ташкил этилди. 2023 йилда фестивалда форум бўлмайди, «Стихия» Мўйноққа қайтганидан сўнг давом этади, – дейди тадбир бош продюсери Отабек Сулейманов.

Ҳеч кимга сир эмаски, саҳрода фестиваль ўтказиш пластик бутилкалар ва ўрамларнинг тоғ-тоғ чиқиндилари билан тугаши мумкин. Отабек Сулеймановнинг сўзларига кўра, одамларни ўз-ўзидан тозалашга ўргатиш жуда қийин, шу боис фестиваль давомида ҳудудни тозалайдиган ихтисослашган компанияларга мурожаат қилинади.

Бош продюсер, шунингдек, яқин йилларда ташкилотчилар муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни бошлашини маълум қилди.

Ҳозир фестивалга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда – майдонни тайёрлаш (фестиваль майдони 15 гектар чўл текислиги), саҳнани ўрнатиш. Фестиваль 2023 йил 31 августдан 2 сентябргача давом этади. Фестиваль лайнапи билан бу ерда танишишингиз мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.