2023 йилда Санкт-Петербургда топ-тадбирларнинг бир қисмига айланинг
Санкт-Петербург – Россиянинг маданий пойтахти ва жаҳон туризм маркази. Ҳар йили Невадаги шаҳар ўзининг гўзаллиги билан завқлантириб ва ўзига хос, бетакрор муҳитга шўнғитиб, бутун дунёдан саёҳатчиларни ўзига жалб қилади,.
Шимолий пойтахтга саёҳатни режалаштириш қулай бўлиши учун Санкт-Петербургнинг Туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳар йили барча муҳим маданий, бизнес, спорт ва болаларни тадбирларини ўз ичига олган Ягона тадбирлар тақвимини тузади.
Шаҳар меҳмонлар учун қулай ва хавфсиз шароитларни яратиш, йилнинг барча фаслларида турли-туман ҳордиқ имкониятларини кенгайтириш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Санкт-Петербург тадбирлари ўзининг турли форматлари ва йилнинг исталган вақтида шаҳардан завқланиш имконияти билан сайёҳларни ўзига жалб қилади.
Қишда, Янги йил байрамларида Санкт-Петербург ҳудудида Рождество ярмаркаси ўтказилади, у кўп йиллар давомида шаҳарнинг ўзига хос ташриф қоғози ҳисобланади ва шаҳарликлар ва туристларни ўз муҳити билан жалб қилади. Ярмарка Санкт-Петербургнинг тарихий байрам анъаналарини қайта тиклаш ва қиш мавсумида ҳудуднинг туристик жозибадорлигини оширишга қаратилган. Рождество ярмаркаси – бу ҳар бир киши ўзига ёқадиган нарсани топадиган жой. Бу ерда Россия ҳудудларида фаолият кўрсатувчи усталарнинг ноёб товарларини сотиб олиш, дунёнинг турли мамлакатлари таомлари билан танишиш, ярмарка концепциясининг ягона услубилаги ноёб конструкциялар фонида фотосессиялар уюштириш мумкин, шунингдек барча ёшдагилар учун улкан буғли карусель, паровоз, музда учиш майдони, чанада учиш тепалиги бор.
Ҳар йили баҳор фаслида 27 май куни Шаҳар куни – Санкт-Петербургга асос солинган кун шарафига Сарой майдонида Классика концерти, кенг кўламли open-air жаҳон опера ва хореография санъати ўтказилади, бу ерда сиз фақат жонли ижрони тинглайсиз ва ноёб декорацияларни кўрасиз, Островский майдонида эса 60 мингдан ортиқ киши қатнашадиган Музқаймоқ фестивали ва 35-40 тоннага яқин музқаймоқ тайёрланади. Анъанага кўра, фестиваль давомида “Мульттеатр” ўрнатилади, унда бутун фестиваль давомида совет ва рус мультфильмлари намойиш этилади.
2023 йил ёзида шаҳар яна воқеаларга бой бўлади: 11 июнь куни спорт ихлосмандлари “Оқ тунлар” Халқаро марафонида иштирок этишлари мумкин. Кечки формат туфайли марафончилар энди июнь ойидаги жазирама билан курашмайди. Иштирокчилар юқори натижаларни кўрсатишлари ва марафонга номи берилган оқ тунларнинг гўзаллигидан баҳраманд бўлишлари мумкин. Масофалар: 10, 42,2 км.
Флористлар 10-12 июнь кунлари Халқаро гуллар фестивалига ташриф буюришлари мумкин. Тадбир доирасида аллақачон анъанага айланган Гуллар паради, «Гуллар бали» концерт дастурлари ва энг яхши флористлар танлови ўтказилади. Фестивалда Россия ва хорижий мамлакатлардан флористлар иштирок этади. Гуллар фестивали билан бирга духовой оркестрлар фестивали ҳам ўтказилади.
Шунингдек, июнь ойида Санкт-Петербург мактаблари битирувчиларининг машҳур “Алвон елканлар” байрамидан ташқари ҳар йили «Кронштадт елканлари» фестивали бўлиб ўтади – бу кенг кўламли елканли спорт ва фаол оилавий дам олиш байрами. Келгуси йилда у “Фортлар ороли” парки ҳудудида илк бор ташкил этилади. Фин кўрфазининг манзарали акваториясида афсонавий Кронштадт фортлари орасида профессионал ва ҳаваскор жамоалар иштирокида катта регата, шунингдек, жуда ёш яхтачилар учун мусобақалар бўлиб ўтади. Шунингдек музей-тарихий паркнинг рекреацион ва маърифий инфратузилмаси, турли маданий ва ҳордиқ чиқариш тадбирлари, эски елканли кемалар паради ва бой мусиқий дастур ҳам меҳмонларга тақдим этилади.
Июль ойида сайёҳлар триатлон бўйича «Мис чавандоз« мусобақаларида ўз қобилиятларини намойиш этишлари ва Фабио Мастранжело мусиқий раҳбарлиги остидаги “Опера – ҳамма учун” ХII Халқаро Санкт-Петербург фестивалининг табиий декорациялари фонида очиқ осмон остида классик опера дурдоналарини тинглашлари мумкин.
Август ойида шаҳарда «Фонтанка SUP» йиллик халқаро сапсёрфинг карнавал фестивали бўлиб ўтади, у Европадаги энг катта SUP-серфинг фестивали бўлиб, карнавал юриши ва «Фонтанка CUP» кубоги учун ўтказиладиган пойгани ўз ичига олади. Бу ёрқин ранглар, позитив, танловлар ва sup-спорт билан тўлдирилган унутилмас воқеа. Фестиваль иштирокчиларини сапсёрфинг ишқибозлари, ўн минглаб мухлислар, томошабинлар ва шаҳар меҳмонларини бирлаштирадиган катта байрам кутмоқда. 2022 йилда Россия ва 10 та мамлакатнинг 100 та шаҳридан 6500 нафар иштирокчи қатнашди.
Кузда, ҳар йили 27 сентябрь куни нишонланадиган «Жаҳон туризм куни» халқаро байрами доирасида Санкт-Петербург ҳукумати Санкт-Петербургдаги туризм саноати ва меҳмондўстлик саноати корхоналари билан биргаликда Санкт-Петербургда маҳаллий аҳоли ва меҳмонлар учун катта тадбирлар дастурини ташкил қилади, у Невадаги классий ва замонавий шаҳарнинг кўплаб қирраларини тақдим этади.
4-6 ноябрь кунлари Санкт-Петербургда 2016 йилдан буён ўтказиб келинаётган «Дунё мўъжизаси» Ёруғлик фестивалини кўриш мумкин. Фестиваль Санкт-Петербургнинг дунёдаги ёруғлик дизайни бўйича етакчи пойтахтларидан бири сифатидаги имижига бағишланган ноёб кенг кўламли шоудир. Сюжет чизиғи Санкт-Петербург тарихи, Россия Федерацияси тарихи каби мавзуларнинг визуализацияси билан тақдим этилган, лойиҳада қўлланиладиган усуллар 3D-мэппинг, ёруғлик ва лазер шоуларининг уйғун комбинациясидан, шунингдек пиротехника томошаларидан иборат. Санкт-Петербургдаги энг йирик майдонлар ҳар йили 3D-шоу учун фасадга айланади, булар: Сарой майдони, Петропавловск қалъаси, “Газпром Арена” стадиони ва бошқалар.
Бу йил, 1 ноябрдан бошлаб, Санкт-Петербург туризмни ривожлантириш қўмитаси 400 дан ортиқ таклифларни қабул қилди. Тақвимни шакллантириш Санкт-Петербург ҳукуматининг қарорига мувофиқ, янги қоидаларга мувофиқ амалга оширилди. Янгиликлар бўлимларни долзарблаштириш, асосий воқеалар рўйхатини 20 дан 25 гача кенгайтиришни ўз ичига олади.
2023 йил учун Санкт-Петербург тадбирлари ягона тақвимининг электрон версияси «Visit Petersburg» расмий шаҳар сайёҳлик порталининг «Тадбирлар» бўлимида эълон қилинади, бу ерда сиз тадбирларнинг тўлиқ рўйхати билан танишишингиз мумкин.
Қайд этиб ўтамиз, 2022 йилда Санкт-Петербург тадбирларининг ягона тақвими Russian Event Awards 2022 тадбир туризми соҳасидаги Тадбирлар туризми Миллий мукофотининг “Туристик тадбирларнинг энг яхши минтақавий тақвими” номинациясида бош совринга сазовор бўлди ва «Visit Petersburg» сайти эса яқинда Рунетнинг энг яхши сайтларидан бири сифатида тан олинди.
Малумот учун
Тадбирлар туризми туристик оқимнинг асосий «генераторларидан» бири ҳисобланади. 2022 йилда у Шимолий пойтахтга ташриф буюришнинг энг яхши бешта сабаблари қаторига кирди ва ушбу турдаги туризмнинг шаҳардаги улуши 4 бараварга ошди.
Сизга Санкт-Петербургда яхши дам олиш ва ёқимли таассуротлар тилаймиз!
Шарҳлар