2025 йил сентябргача Душанбедаги барча таксилар – электромобилларга ўтади
Душанбеда йўловчи ташиш (такси) ни таъминловчи компаниялар 2025 йил 1 сентябргача тўлиқ электр транспортига ўтиши керак, деб ёзади Асиа Плюс.
Пойтахт маъмурияти матбуот хизмати хабарига кўра, тегишли қарорни Душанбе мери имзолаган.
Қарор Тожикистонда 2023-2028 йилларда электр транспортини ривожлантириш Давлат дастури ва 2023-2026 йилларда пойтахт йўловчи транспорти электр тизимига ўтиш концепциясини амалга ошириш доирасида қабул қилинган.
Хабарда бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Улашиш:
Шарҳлар