22 декабрдан бошлаб кунлар барқарор исиши кутилмоқда

Фото: Anhor.uz / Амир Темур мақбараси / Бобур Каримов

Ўзгидромет 19 декабрь куни минтақага нам ҳаво оқими «ташрифидан» сўнг, 20-21 декабрь кунлари ҳам ҳудудларда бироз совуқлик заҳри (бу совуқ ҳаво оқими эффекти эмас) сақланишини, 22- декабрдан яна ҳароратлар кўтарилиб боришини маълум қилмоқда.

Бугундан республика катта қисмига илиқ ҳаво оқимлари таъсири газ босимига ташқи совуқ ҳарорат таъсирини кескин камайтириб, труба ва қувурларда газ босими ортишини таъминламоқда. Аммо, эртага ва келаётган уч кунликда бироз салқинлик яна газ босимини пасайишига олиб келиши бор гап.

«Мазкур совуқлик тўлқинининг жорий мавсум метан газ заправкалари фаолиятини чеклаши, бензин заправкаларида турнақатор навбатларни кўпайтириб юборди. 22 декабрдан барқарор юқори ҳарорат фони Ўзбекистонда аста-секин метан заправкалари фаолиятини яна тўлиқ қайта тиклаши максимумга яқин. Чунки, минтақада декабрнинг учинчи ўн кунлиги илиқ ҳаво оқимлари таъсирида бўлиши тобора ойдинлашмоқда», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.