22 июнь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзгидромет 22 июнь куни кутиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8м/с тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-25°, кундузи 36-38° бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзижойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 33-38° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятининг шимолида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гачакучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30°, кундузи 36-41° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 34-39° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гачакучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 36-41° бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчанбўлади, куннинг иккнчи ярмида баъзи жойларда қисқамуддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлишимумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзижойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 33-38° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади
Шарҳлар