22 ёшли йигит 26 ёшли аёлнинг беҳаё расмларини тарқатиш билан қўрқитган

Смартфон
Фото: aniq.uz

Сурхондарё вилояти, Ангор туманида яшовчи 26 ёшли (аёл) Ф.Н. ариза билан мурожаат қилиб, “Телеграм” мессенжерида “Равшан” номли профиль эгаси, Ф.Н.нинг турли фото-суратлари ва беҳаё тасвирларини Интернет ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.

«Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи 22 ёшли В.Е. содир этганлиги аниқланган», – дейилади хабарда.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган В.Е., жабрланувчи (аёл) Ф.Н. билан “Телеграм” мессенжери орқали ўзини “Равшан” деб таништириб, уни яхши кўриб қолганлигини, келгусида унга уйланиш мақсади борлигини айтиб, уни ишончига кириш орқали унинг турли фотосуратлари ва беҳаё видеотасвирларини қўлга киритиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва тарқатмаслик эвазига 3.000.000 сўм пул талаб қилиб, мазкур пулларни олаётган вақтида Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ашёвий далил билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми  билан жиноят иши қўзғатилиб, В.Е.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда», – дейилади.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.