Бугун 22 нафар ўзбекистонлик спортчи Паралимпия беллашувларида қатнашади

Фото: ЎзА

Бугун, 6 сентябрь куни Парижда давом этаётган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида 22 нафар пара спортчи 5 та спорт турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади, деб ёзади ЎзА.

Кун давомида 10 та спорт дастурида Паралимпия ўйинларининг 82 та медаллар жамланмаси учун курашлар бўлиб ўтади.

Медаллар жамғариш борасида Хитой вакиллари етиб бўлмас даражада таъқибчиларини ортда қолдирмоқда. 74 та олтин, 55 та кумуш, 37 та бронза жами 166 та медаль.

Айтиш лозим, ортда қолган саккизинчи мусобақалар куни Ўзбекистон спорт делегацияси учун омадли кечди. Айнан кеча ўтказилган шиддатли баҳслар натижасида пара спортчиларимиз олтин медаль жамғариш борасида “Токио-2020” Паралимпия ўйинларининг натижасини такрорлади. Пара дзюдочимиз Шерзод Намозов ва пара енгил атлетикачимиз Ҳусниддин Норбековнинг ғолиблик шоҳсупасига кўтарилиши туфайли олтин медалларимиз сони 8 тага етди. Бу кўрсаткич Ўзбекистонни 182 та давлат орасида кучли 12 таликка олиб чиқди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.