-25.9°С совуқ, 11 метрлик қор, 1969 йилда ўзбекистонликлар янги йилни қандай кутиб олишганди
1969 йил пойтахтликлар янги йилни шу каби ҳақиқий қиш манзараси қаршисида кутиб олишган, деб ёзмоқда телеграмдаги Uzb_Meteo канали маъмури Эркин Абдулаҳатов фотограф С.Е.Безносов фотосуратларини улашиб.
«1968-1969 йилнинг қиш мавсуми Ўзбекистонда энг совуқ ва ҳақиқий қорли ўтганини ёши улуғлар яхши эслашса керак», – дейилади хабарда.
Унинг қўшимча қилишича, Наманган шаҳрида хам энг совуқ харорат айнан мана шу йили кузатилган (-25.9°С).
Энг кўп қор ҳам 1968-1969 йилларда кузатилган бўлиб, 1969-йилнинг 3 январида ёққан қор 11 мартгача яъни 65 кун ерда эримасдан турган.
Ўша йилинг 2 февралида қор қоплами қалинлиги Наманган кузатув станциясида қарийиб 0.5 метрга етган экан.
Улашиш:
Шарҳлар