26-27 май кунлари Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади
Жорий йилнинг 26-27 май кунлари Владимир Путин ташрифи, шунингдек, ободонлаштириш ва қурилиш ишлари давом эттирилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида автотранспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси хабар беради.
“Шу кунларда ҳайдовчиларга иложи бўлса, шошилинч зарурат бўлмаса, Тошкент шаҳрига сафар қилмасликни тавсия қиламиз. Айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш бўйича зарур чоралар кўрилса, ҳайдовчилардан йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан қўйилган талабларга, шунингдек, йўл белгилари ва чизиқларига қатъий риоя этишларини илтимос қиламиз. Йўл ҳаракати қатнашчиларига етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Шарҳлар