Бугун Россия Мудофаа вазирлиги энергетика объектларига қарши кенг кўламли ҳужум қилинганини тасдиқлади

Минобороны РФ подтвердило массированный удар по энергетическим объектам
Источник: ianed.ru

Россия Мудофаа вазирлиги юқори аниқликдаги узоқ масофали қуролларни, шу жумладан “Кинжал” гипертовушли ракеталар ва  дронларни қўллаган ҳолда, энергия таъминоти объектларига кенг миқёсдаги ҳужум қилганини тасдиқлади. Ҳужум Украинанинг энергетика инфратузилмаси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига қарши қаратилган, дея хабар беради BBC.

Россия 22 мартдан бошлаб Украинанинг энергетика объектларига қарши тажовузкор ҳаракатларни қайта бошлади, бунда “Днепрогэс” ҳам нишонлардан бири бўлди.

Украина Ҳаво кучлари 29 март тунида Россия томони 99 та ҳужум қилувчи ҳаво воситасини жалб қилган ҳолда, йирик ракета ва авиация ҳужумини амалга оширганини маълум қилди. Украина кучлари уларнинг 84 тасини, жумладан 17 та қанотли ва 5 та Х-59 турдаги авиация ракетасини уриб туширган.

Россия Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, барча белгиланган нишонлар зарбалар натижасида муваффақиятли йўқ қилинган.

Украина Бош вазири Денис Шмигал мамлакатнинг олти областида энергетика инфратузилмасига зарар етказилганини маълум қилди, булар: Днепропетровск, Винница, Ивано-Франковск, Львов, Черкасск ва Черновица. “Укрэнерго” компанияси эрталаб Украинанинг марказий ва ғарбий қисмларидаги иссиқлик ва гидроэлектростанцияларига зарар етказилгани, хусусан, Днепропетровск областида электр энергияси узилишлари юз берганини, Харьков областида эса соатбай узилишлар амалга оширилгани ҳақида маълумот берди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.