Ҳукумат 7 та йирик компаниядаги давлат улушларини халқаро бозорда сотмоқчи

Фото: xushnudbek.uz

Президентнинг 19 апрелдаги 163-сонли қарорига мувофиқ давлатнинг  7 та йирик компаниядаги улушлари халқаро бозорда сотилади.

Дастлаб Самарқанд автомобил заводининг 75,2% улуши 2024 йил 1 июлига қадар савдога чиқарилиши режалаштирилган.

Сўнг кетма-кетликда Қашқадарё вилоятидаги “Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг 100%, Тошкентдаги “Ўзагросуғта” АЖнинг 94,5%, “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 51%, “Ўзбекинвест ЭИСК” АЖнинг 79,4%, “Inter Hotel” МЧЖнинг 100% ҳамда “Тошкент металлургия заводи” МЧЖнинг 49,9% улушлари халқаро савдога чиқарилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.