Божхоначилар Жаҳон чемпионатида олтин ва бронза медалларининг соҳиби бўлишди

Фото: Божхона қўмитаси

Божхоначилар қўл жанги бўйича 25-30 апрель кунлари Москва шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида 1 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Ўзбекистон терма жамоаси номидан Х.Сатторов мураббийлигида иштирок этаётган божхоначилар Б.Қобулов 88 кг. вазнда “Ўзини ҳимоя қилиш” ҳамда “Жанг” йўналишларида битта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритган бўлса, А.Асроров 70 кг. вазн тоифасида иккита бронза медалини Ўзбекистонга олиб келадиган бўлди.

Божхона ходимларининг ушбу натижалари ташкилотчилар томонидан юксак эътироф этилган ва Халқаро қўл жанги федерацияси томонидан ташаккурнома берилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.