26 мингдан ортиқ эмланмаган фуқаро ишдан четлатилди
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан мазкур нормага риоя қилиниши юзасидан 27 минг 923 та текшириш ишлари олиб борилган. Шундан 7 минг 905 таси хўжалик юритувчи субъектларда, 20 минг 018 таси бюджет ташкилотларида ўтказилган. Бу ҳақда UzNews нашри ушбу ташкилот матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
Қонунга кўра меҳнат қонунчилигига ходим профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлигига оид кўшимча киритилган.
Текширишларда 50 минг 056 нафар вакцина олмаган шахслар аниқланиб, уларнинг 11 минг 244 нафари хўжалик юритувчи субъектларда, 38 минг 812 нафари бюджет ташкилотларида фаолият кўрсатувчи ходимларини ташкил этган. Вакцина олмаган 26 минг 008 нафар ходим ишдан вақтинчалик четлатилган.
2 минг 225 та холатда иш берувчига нисбатан жарима, 175 та объектга нисбатан эса фаолиятини вақтинчалик муддатга тўхтатиш чораси қўлланилган.
Шарҳлар