Ўзбекистоннинг 3,5 млн аҳолиси 60 ёшдан ошган шахслардир
2024 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси таркибида 60 ёшдан юқори ёшдагилар сони қарийб 3,5 млн кишини ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати.
«Бу кўрсатгич Ўзбекистоннинг жами доимий аҳолисининг 9,4 фоизига етган», – дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 млн кишини ташкил этганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар