Ўзбекистонда умумфойдаланувдаги темир йўлларнинг узунлиги қанча

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлиги 4,8 минг км.ни ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 % га ошган.

Умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлигида электрлаштирилган темир йўлларнинг улуши 40,1 % ни ташкил этган.

Электрлаштирилган темир йўлларнинг умумий узунлиги энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:

Тошкент вилояти – 19,4 %;

Қашқадарё вилояти – 16,5 %;

Самарқанд вилояти – 12,6 %;

Наманган вилояти – 10,6 %;

Сурхондарё вилояти – 10,0 %.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.