30 апрель куни Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Источник: УзА

30 апрель куни «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бк Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида кўзда тутилган, деб ёзади UzNews нашри.

Ҳашар давомида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, мўътабар масканлар, болалар майдончалари тартибга келтирилади. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари янада фаол олиб борилади.

Қайд этилишича, умумхалқ хайрия ҳашари доирасида бўлмаган бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга йўл қўймаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш ишлари олиб борилади.

Умумхалқ хайрия ҳашари доирасида аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари янада фаол қўллаб-қувватланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.