31 декабрь куни Тошкентда автобуслар ҳаракати бир соатга узайтирилади
«Тошшахартрансхизмат» АЖ байрам кунлари учун жамоат транспортининг янги иш жадвалини эълон қилди, деб ёзади “Новости Узбекистана”.
31 декабрь дам олиш куни эканига қарамасдан, йўловчиларга қулай бўлиши учун автобусларнинг ҳаракати бир соатга узайтирилди.
1 январь куни рейсли автобуслар сони 40% га қисқаради. 2, 3, 4 январь кунлари эса автобуслар якшанба кунги жадвал бўйича юради.
Шунингдек хабарда айтилишича, 8 январь куни транспорт иш кунидаги каби ҳаракатланади.
Улашиш:
Шарҳлар