32 ёшли эркак 10 яшар қўшни қизга уятсиз қилиқлар қилди

Foto: aniq.uz

Болалар омбудсманига Сурхондарё вилоятида яшовчи Ш.М. (аёл) дан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатида жорий йилнинг 3 июнь куни 1992 йилда туғилган қўшниси Б.Ш (эркак) 2014 йилда туғилган қизи Д.А. га уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уятсиз қилиқлар қилиб, унинг жинсий дахлсизлигига таҳдид қилганлигини маълум қилган.

Ш.М. ёзишича, Б.Ш. вояга етмаган қизига агар бўлган ҳолатни кимгадир айтадиган бўлса, уни ўлдириш билан қўрқитганлигини, Б.Ш. аёлнинг уйига кириб, қилган ишларини қизи видеотасвирга тушириб олганлигини, бу ҳолат юзасидан тергов органларига хабар берганлигини, лекин улар томонидан тегишли чора кўрилмаётганлигини билдириб, фарзандининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам сўраган.

Болалар омбудсманининг Ички ишлар вазирлигига юборган сўрови асосида Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 7-июл куни B.Sh. га нисбатан ЖКнинг 129-моддаси 2-қисми «в» банди (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши юзасидан 26-июл куни айбланувчи Б.Ш. га нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши материаллари тегишли судга юборилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.