325,4 млн. сўмлик электр энергиясини яширин равишда талон-торож қилган

Foto: Departament

Хусусан, Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги фуқаро Э.Ҳ. маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 325,4 млн. сўмлик электр энергиясини яширин равишда талон-торож қилган.

Ҳолат бўйича E.H.ga нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.