Жиззахда тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, бир киши жароҳатланди
М39 “Тошкент—Термиз” автомобиль йўлининг Жиззахдан ўтган қисмида тўртта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати.
4 сентябрь куни соат тахминан 17:00 ларда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 “Тошкент—Термиз” автомобиль йўлининг 1012 километри йўлнинг довон қисмида ҳаракатланиб келаётган Газ-52 юк автомашинаси ҳайдовчиси нишабликда бошқарувни йўқотган.
Оқибатда ушбу юк автомашинаси ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Captiva русумли транспорт воситасининг орқа чап ён томонидан ва Nexia-3 русумли транспорт воситасининг орқа томонидан ҳамда тўқнашув оқибатида Nexia-3 русумли транспорт воситаси ўзидан олдинда бўлган Spark русумли транспорт воситасининг орқа қисмидан уриб мазкур йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Мазкур ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ёки жиддий тан жароҳати олганган йўқ, фақат Nexia-3 русумли транспорт воситаси йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш ва расмийлаштириш вақтида мазкур автомобиль йўлида тирбандлик юзага келган. Ҳозирда тирбандлик бартараф этилиб транспорт воситаларининг равон ҳаракатланиши тикланган.
Шарҳлар